Нима учун ҳақиқий севги қиссаларида ҳеч қачон ошиқ маъшуқига — Мажнун Лайлига, Тоҳир Зуҳрога, Фарҳод Ширинга, Ромео Жульеттага етиша олмайди?
Севги, муҳаббат — бу сўзлар маъноси ҳаммага ҳам маълум эмас, лекин бу сўзларни эшитган ҳамоно қалбимизни ўзгача бир ҳис чулғаб олади. Ҳар бир инсон, хоҳ у ўғил бўлсин, хоҳ қиз бўлсин, бу туйғуни қалбида бир бора бўлса ҳам ҳис қилиб улгурган. Ҳис қилиб улгурмаганлар энди ҳис қиладилар.