Буюк Британиялик кашфиётчи автомобиль учун энергия манбаи сифатида қахвадан фойдаланадиган қурилма яратди. У мазкур инновацион ёқилғида соатига 105,4 километргача машина ҳайдашга муваффақ бўлди. Экспертларнинг фикрича, бу ноёб кашфиётлар сирасига кирадиган улкан ютуқдир. Шу жиҳат билан у Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди, деб ёзади Vesti.Az. Хабарларга қараганда, 42 ёшли кашфиётчи Мартин Бэкон ва унинг жамоаси қаҳва доначаларини қовуриш жараёнида ҳосил бўладиган чиқинди гранулалардан фойдаланади. Бу гранулалар махсус печ-генераторларда қиздирилади ва натижада углерод (СО) ва водород қоришмаси пайдо бўлади. Уларни совутиб, фильтрация қилингач, автомобилни ҳаракатлантира оладиган энергия манбаи – ёнувчи газ пайдо бўлади. «Қаҳвамашина» кашфиёти жараёнида Ford P100 – эски юк автомобилининг кичик бир тури қўлланилган.
Manba: www.ListenMp3.ucoz.ru sayti
|