лигамизнинг 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" ҳамда "Динамо" - "Гулистон" ўйинлари ҳам кучли қор туфайли номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда "Локомотив" ва "Динамо" клублари матбуот хизмати ўз Твиттери орқали маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, юртимизда 7 -8 март кунлари кузатилган ёғингарчилик туфайли "Шўртан" - "Пахтакор" ўйини ҳам қолдирилганди. "Бунёдкор" клуби ходимларининг саъйи ҳаракатлари билан қордан халос бўлган ЖАР стадионида "қалдирғочларнинг" "Насаф" жамоаси билан белгиланган учрашуви ўз вақтида ўтказилди ва унда 3-0 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонишди. Бугун шунингдек, "Нефтчи" - "Металлруг", "Бухоро" - "Сўғдиёна", "Олмалиқ" - "Қизилқум" ўйинлари ҳам бўлиб ўтади.
Суратда "Динамо" стадиони ҳолати.
Manba: www.ListenMp3.ucoz.ru sayti
|