Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи 35 ёшли Игорь Жўраев "Нексия" автомашинасининг газ баллони портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Интернет нашрларининг Самарқанд вилояти ИИБ маълумотларига таяниб хабар беришича, воқеа 1 март куни Булунғур туманидаги «Бахт-ер» автомобилларга газ тўлдириш станцияси атрофида содир бўлган. Портлаш оқибатида воқеа жойидан 36 метр нарида турган Жўраевнинг бошига газ баллони келиб теккан ва бу, унинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган. Бошқа бир йўловчи эса оёғидан жароҳат олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг соғлиғи қониқарли даражада. Портлаш натижасида АГТСда турган яна учта автомобилга шикаст етган.
Manba: www.ListenMp3.ucoz.ru sayti
|