Голливуднинг комик актёри Жим Керри Жаред Хесснинг "Лумис Фарго” фильмида бош ролни ижро этади. Керрининг қаҳрамони – оддий банк хизматчиси, лекин баъзи сабабларга кўра ўзи ишлайдиган банкни ўмаришга қарор қилди.
Фильмни суратга олиш ишлари 2013 йил апрель ойидан бошланади.
Фильм сценарийси 1997 йилда Шимолий Каоролина штати Шарлотт шаҳрида юз берган реал воқеаларга асосланган. "Loomis Fargo & Company”да хизмат қилган бронавтомобиль ҳайдовчиси Дэвид Скотт Гантт шериклари ёрдамида банкдан 17,3 миллион доллар ўғирлаган. Бу воқеа тергови билан ФҚБ шуғулланган. Натижада саккиз киши ҳибсга олинган, ўғирланган сумманинг 95 фоизини қайтаришга муваффақ бўлишган. Гантт етти ярим йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Manba: www.ListenMp3.ucoz.ru sayti
|