збекистон хуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан Халқ банкининг Наманган филиали бўлими бошлиғи Хуршидбек Вохидовни ҳибсга олинди. Бу ҳақда 12uz сайтининг Косонсой туман прокуратураси вакили Отабек Рустамовга таяниб хабар берган. Унинг сўзларига кўра, Вохидов "Халқ банки"нинг Тошкентдаги пластик карточкалар бошқармасидан банк сири ҳисобланган маълумотларни ўғирлаган. Ушбу маълумотлар асосида банкнинг Наманган вилоятидаги 9 та бўлимида 565 мижозга расмийлаштирилган пластик карточкалардан 63 миллион сўмдан зиёд маблағни ўзлаштириб олган", - дейди Рустамов. Ҳозирда мазкур иш юзасидан жиноий иш кўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Manba: www.ListenMp3.ucoz.ru sayti
|