Ўтган йилнинг кузида йиғиб-териб олинган мева-сабзавотлар таркибидаги витаминлар қиш охирларига бориб камаяди. Шу сабабли баҳор фасли бошларида кишилар организмида витамин етишмовчилиги юзага келади. Иммунитет пасаяди, одам толиқа бошлайди, хусусан, бир қанча касалликлар (авитаминоз, камқонлик ва об-ҳаво ўзгарувчанлигига сезгирлик сингари) бош кўтаради.