Ўғрилик қандай содир этилади?
Портсмут Университети (Британия) психологлари Клайр Ни (Claire Nee) ва Эми Минеган (Amy Meenaghan) ана шу саволларга жавоб олиш мақсадида қамоқхоналардан бирига ташриф буюрдилар. Психологлар илтимосига биноан охирги уч йилда камида 20 та ўғрилик содир этган жиноятчилар саралаб олинди.
21-60 ёш орасидаги жами 50 нафар маҳкум билан суҳбат ўтказилди. Эътиборли томони уларнинг ҳар ўнтасидан тўққиз нафари ўғриликни маълум бир тартиб асосида содир этишини маълум қилди.